Ичимдан йиғлайман, эзиламан жим,
Фалокат ёғилса юртим бошига,
Қийноқдан оғрийди юрагим сим сим,
Бир мадад қўшолмай эл бардошига.
Ўқийман, кўраман узоқ-узоқдан,
Қанотим қирқилган, оёғим банди,
Гўёки этидан айри тирноқман,
Шохидан айрилган дарахт пайванди.
Гоҳ вирус балоси ширин жонларга,
Лашкарин тортади бехабар, бе ун,
Гоҳ шамол ғазаби ташна қонларга,
Умидлар ниҳолин айлагай забун.
Қуёшга интилган ғунча мисоли
Кўнгилга малҳамдир омад зиёси,
Улгурмай бир тўйиб нафас олишга,
Сирни ҳам синдирди тошқин балоси.
Онамдай, опамдай, отам, укамдай,
Бағримни тимдалар жигарлар дарди.
Омонлик кунлари бир кун қайтар лек,
Диллардан ювилмас аламлар гарди.
Мусулмон бўлмоққа йироқ даркормас,
Оқибат-меҳ