Хафа бўлма!
Чунки хафа бўлиш ибодатдан заифлаштириб, илмдан қолдиради, тушкунликни мерос қилади, ёмон гумон қилишга чорлайди ва умидсизликка йўлиқтиради.
Хафа бўлма!
Чунки хафалик ва безовталик нафсий касалликнинг асоси ва асаб орқали келадиган оғриқларнинг манбаси ҳамда вайрон бўлиш, васваса ва изтиробнинг моддасидир.
Хафа бўлма!
Чунки сенда Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхшиликни бажариш, мева берувчи манфаатли ишларинг борку!
Хафа бўлма!
Бўш қолиш орқали хафаликка таслим бўлма!
Намоз ўқи, тасбеҳ айт, китоб мутолаа қил, ёз, ишла, меҳмон кут, зиёрат қил ва фикр юрит!
«дин насиҳатдир»