Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлолари Зайд ибн Ҳориса Муъта ғазотида шаҳид бўлдилар. Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: – Зайд, ҳақиқатан ҳам, Аллоҳ йўлида ҳақиқий жидду жаҳд қилди. Энди у қиёмат куни Аллоҳга барча гуноҳлардан покланган ҳолда йўлиқади, – дедилар. Зайд розияллоҳу анҳунинг қизи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам отасининг жасад устида йиғлаб турганини кўриб сўради: – Нега йиғлаяпсиз? – Дўст, албатта, дўсти учун йиғлайди, – деб жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўзлари тўла ёш билан. Инглиз адиби Томас Карлейл бу қиссадан таъсирланиб бундай ёзган: “Бу каби қиссалар ва воқеалар бизларга Муҳаммад алайҳиссало