Пул деган савилни ишлаб, топарман,
Қарз бўлсам, қарзни ҳам бир кун ёпарман,
Аммо ўтинчим бор,то тирик бу тан,
Бировдан илтифот тилатма, Роббим!
Меҳрга зор қилма, меҳрга муштоқ,
Кўнглимга солинган қирқ битта ямоқ,
Бир бурда нонга зор қилгину, бироқ,
Бировдан илтифот тилатма, Роббим!
Бир оғиз ширин сўз қаҳатдан - қаҳат,
Қайга қарамасанг, ғийбат, ранж, нафрат.
Дард берсанг, шифосин бергину, фақат,
Бировдан илтифот тилатма, Роббим!
Нодонга паст келсанг, бошга чиқарлар,
Сарвдек қоматингни зумда букарлар,
Куракка пичоқни дўстлар суқарлар!
Бировдан илтифот тилатма, Роббим!
Қадрингни ўзингдан ўзга билмайди,
Минг жонинг фидо қил, кўнгли тўлмайди,
Йўқса, бу дунёда яшаб бўлмайди,
Бировдан илтифот т