КАТТАЛАРГА НАСИҲАТ
Ярақлаган уйларинг чанг бўлсаям, сиқилма,
Рўзғорингда бир нима кам бўлсаям, сиқилма,
Ташвишлардан кунда бир жанг бўлсаям, сиқилма,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.
Чайнаётган нонингни «боламга »,деб ўласан,
катта бўлгач, гап билан бир силтаса, сўласан,
Бино қўйма, сийлама, пўпалама, кўрасан,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.
Қариганда ғалвани кўтаролмас юрагинг,
Қани ота- оналар - суянчиғинг, тиргагинг?
Ётиб қолсанг, оғрисанг, кимга бўлар керагинг?
ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.
Ғамни олсанг кўнгилга, тўлиб кетаверасан,
Офтоб урган майсадай, сўлиб кетаверасан,
Юрагингни чангаллаб, ўлиб кетаверасан,
Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга.
Ўзин