Ҳижроннинг дастидан бир дамқўним йўқ, Сенсиз лаҳзалардафайз йўқ, унум йўқ. Сениўйламасдан ухлаган туним, Сенисоғинмасдан ўтган куним йўқ...Ҳаёлинг кўнглимга нур бўлибтўлди, Сабрим саҳродаги гулбўлиб сўлди, Ҳақни ҳам унутгандамларим бўлди, Сенисоғинмасдан ўтган куним йўқ...Кел энди, тунимга зиё бўлибкел, Ўзаним тўлдирган дарёбўлиб кел,Қувончларга тўла дунё бўлибкел, Сени соғинмасдан ўтганкуним йўқ... Ёлғизликнинг юкибосди, зилдайман, Ҳаёт шаъмисўниб борар - илғайман.Олдимда қанча кун қолди,билмайман, Сени соғинмасданўтган куним йўқ...