.Расимга этибор бериб шерни окилар.!
Уйғонақолинг..!(Ушбу расмни кўриб беихтиёр кўзимдан ёшлар оқди. Қалбимдагини ушбу жажжи қизалоқни тилидан ёзишга ҳаракат қилдим.)
Ассалому алайкум онам,
Боғларимда райхоним лолам,
Яхши дам ол дердингиз болам,
Онажоним уйғонақолинг
Бошларимдан силардиз кунда,
Бугун эртак айтмадиз тунда,
Мана турдим эрталаб тонгда,
Онажоним уйғонақолинг.
Туринг она тонг ҳам отибди,
Укаларим ҳамон ётибди,
Қўлларингиз совуқ қотибди.
Онажоним уйғонақолинг.
Нега бунча ухладиз узоқ,
Юзларингиз нурлардай оппоқ,
Либосингиз қорлардан ҳам оқ,
Онажоним уйғонақолинг.
Уйимизга келди мехмонлар,Чой, нонлар йўқ, қуп қуруқ хонлар,
Йиғлашябди нега холамлар?
Онажоним уйғонақолинг.
Кўзингиз