Отам бу бошимда, ҳукмрон
бўлса..."
Бошим эгилмайди, қаддим
тик булур,
Атрофим сокинлик, душман
жим юрур,
Айтингчи менда армон на
қилур,
“Отам бу бошимда, ҳукмрон
бўлса...”
Ошимни бировлар
ололмайдилар,
Ўйнатиб, ҳар куйга
сололмайдилар,
Мазахда ортимдан
кулолмайдилар,
“Отам бу бошимда, ҳукмрон
бўлса...”
Қўлимда борини эътибон
эъзоз,
Ҳеч қачон ҳаётга қилмай
эътироз,
Қўлимдан тушмагай азиз
жойнамоз,
“Отам бу бошимда, ҳукмрон
бўлса...”
Адолат юзила кулар бу олам,
Чўкинмас, хор бўлмас,
аслида одам,
Юзга ҳам киради, ул мушфиқ
Онам,
“Отам бу бошимда, ҳукмрон бўлса...”
Одамлар дардини олиб
яшайман,
Кўнглига илиқлик солиб
яшайман,
Шукр деб бир умр кулиб
яшайман,