НАСРОНИЙ БОЛАСИ ЧЕРКОВДА. Роббисига айлайди нидо, Андуҳларга айтганча видо. Попга хушнуд қилар иқтидо, Насроний боласи черковда. Улкан журъат денгизи қуриб, Биз юрган чоғ бахтдан юз буриб. Ўн саккизга кирмасдан туриб, Насроний боласи черковда. Мусулмоннинг ўғлига ўхшаб, Юрмас йўлда жойнамоз тўшаб. Қувилмайди масжиддан қақшаб, Насроний боласи черковда. Унга хеч ким демайди хўрлаб: "Ўн тўрт ёшсан, кет сўзим қўллаб. Қўйсанг нетар иштонинг хўллаб"? Насроний боласи черковда. Даврвоза олдида зорланмас, Падари уятдан орланмас. Мўмин зурриёддек хорланмас, Насроний боласи черковда. Хақиқатга кетсам кўз юма, Уйга қайтган ўқолмай Жума. Бола мени кечирарми-а? Насроний боласи черковда. Бухорийни