Жаннатдайин заминингда қуёш кулар,
Боққан сайин оловланиб юрак урар.
Не заминки, чўпни эксанг гулзор унар,
Тупроғинга кўз тегмасин ўзбек элим,
Жаннатмакон Ўзбекистон - жону-дилим.
Тўлқинланиб, жилваланиб бунча шошар,
Ирмоқларинг кўз қувнатиб қирлар ошар,
Аму-Сиринг томиримда қондек тошар,
Сувларингга кўз тегмасин ўзбек элим,
Жаннатмакон Ўзбекистон - жону-дилим.
Отам, акам кўкси каби баланд мағрур,
Осмонўпар чўққиларнинг солар сурур.
Юксакликдан дилгинамга тўлар ғурур,
Тоғларинга кўз тегмасин ўзбек элим.
Жаннатмакон Ўзбекистон - жону-дилим.
Боғларингда атрин сочар хушбўй райхон,
Қирларингда лолазорлар чўғдир алвон.
Айтгин яна қайда б