Хар бир ишда бир хайр бор хикояси эсимга тушиб қолди. Бир шох бўлган экан унинг бир жуда ақилли ваъзири бўлган экан. Ваъзир хар бир шохнинг қароридан сўнг бунда хам бир хайр бордур деяверармиш. Кунларнинг бирида Шох ва ваъзир ва одамлари билан овга чиқибти. Шох бир кийикни овлайман деб камондан ўқ отаман деб бор кучи билан тортган экан камоннинг ёйи узилиб кетиб шохнинг икки бармоғини узиб кетибти. Шох азобланиб икки қўлимдан айрилдим деб бақираётса ваъзир шунда "бунда хам бир хайр бор" дебти-ю буни шох эшитиб қолибти. Шох ғазабланиб "буни зиндонга ташланглар чириб кетсин умрини охиригача" дебти. Одамлар ваъзирни оёқ-қўлини боғлаб кетаётса вазир яна "бунда хам бир хайр бор" деб кетибти. Кунл