Соғинмасам мен сени кошки,
Бағрингда кўп диларнинг поки.
Мозорингда отамнинг хоки,
Соғинаман тирикман токи.
Мен юрсам ҳам анча нарида,
Қишлоғимсан қалбим тўрида.
Олислигим манглай шўрида,
Соғинаман тирикман токи.
Бўлганлигим бунда қишлоқи,
Ўтмишимда кунларим оқи.
Ташналикдан бўлиб ҳам қоқи,
Соғинаман тирикман токи.
Суриштирсам оға ё иним,
Ҳамқишлоқлар кўпи яқиним.
Бўлмас бунда соғинмас куним.
Соғинаман тирикман токи.
Илк тотганим нон ила тузинг,
Қишлоғимсан умримда изинг.
Бу оламда жаннатим ўзинг,
Соғинаман тирикман токи.
Ёт юртида қанча топсам ҳам,
Аримайди сира дилдан ғам,
Сен ўзингсан битмас хазинам,
Соғинаман тирикман токи.
Рустам Пирназар


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 7