Шу кунларда Жанубий Корея каналларида бир воқеа шов-шувга айланди.
Қуйидаги видеода ота-бола дўконга кириб, сумкасига сут, 6 дона олма ва ичимлик жойлайди. Буни видео кузатувда кўриб турган дўкон эгаси уларни касса олдида тўхтатади.
Хижолат бўлган ота фақат “Мени кечиринг” дея олди. Полиция келиб суриштириб кўрса, ўғриликни содир этган 34 ёшлик корейс фуқароси, 6 ойдан буён бетоблиги сабаб ишсиз бўлиб чиқади. 12 ёшли ўғлидан ташқари уйида хотини ва 7 ёшли ўғли ҳам бор экан.
Хуллас, дўкон эгаси унинг устидан полицияга шикоят қилишдан воз кечади. Полиция эса уларни яқинроқ ресторанга олиб бориб овқатлантиради. Шу пайт дўкондаги воқеага гувоҳ бў