Душманлар ногахон ханда килганда, Кимларнинг сўзи багрим тилганда, Шу сўздан юрагим музлаб синганда, Кечира олишни насиб эт Аллох! Оёгим остига қазисалар чох, Мени этсаларда гунохкор гумрох, Иғвони ёнимга қилсалар хамрох, Кечира олишни насиб эт Аллох! Ўзинг кечиргувчи, рахмдил зотсан, Барча нопокликдан ўзинг озодсан, Дуойим етгувчи манзил, имдодсан, Кечира олишни насиб эт Аллох! Қувват бер кечира олай душманим, Унинг ёмонлигин унутсин таним, Ёмон одатларин ташласин ғаним, Кечира олишни насиб эт Аллох