ҚАБРДА ЁТГАН ИЛОНЛАР
Aбдулҳамид ибн Маҳмуд Муғилий айтади: “Ҳазрати ибн Aббоснинг олдида ўтирган эдим. Бир қавм келди. Aйтишди: “Биз ҳажга чиққан эдик. Зоти Сафох маҳалласида тўхтадик. Бир дўстимиз ўша жойда вафот қилди. Биз уни дафн қилиш учун зарур нарсаларни тайёрладик, кейин унга қабр кавладик. Лаҳадда бир қоп-қора нарса бор эди, яъни илон ётарди. Кейин у ерни қўйиб, бошқа жойни кавладик, у ерда ҳам ўшандай илон ётар эди, у ерни ҳам ташлаб, учинчи жойни кавладик, у ерда лаҳадни тўлдириб илонлар ётар эди, кейин олдингизга келдик”. Ибн Aббос (Aллоҳ иккаллаларидан рози бўлсин) айтди: “Бу ҳол унинг қилган ёмон ишидандир. Боринглар, уни қабрнинг бир томонига кўмаверинглар. Aллоҳга қасамки, а