___Ота учун дунёда азиз,
___Фарзанд дея айтмаган бежиз.
___Оғриса гар қоламан ожиз,
___Болажоним сен касал бўлма.
___Аллоҳимдан шифо сўрайин,
___Дардларингни ўзим олайин.
___Нима десанг олиб берайин,
___Болажоним сен касал бўлма.
___Онангда ҳам йўқдир ҳаловат,
___Томоғидан ўтмайди овқат.
___Қилолмайди бошқа у тоқат,
___Болажоним сен касал бўлма.
___Нима қилай узоқда бўлсам,
___Мусофирда ризқимни терсам.
___Қани ҳозир бир бора кўрсам,
___Болажоним сен касал бўлма.
___Юрак бағрим куйиб кетади,
___Нолаларим кўкка етади.
___Ҳар бир куним зўрға ўтади,
___Болажоним сен касал бўлма.
___Роббим ўзинг меҳрибондирсан,
___Дуоларим тинглагайдирсан.
___Мусофирлар фарзандларини,
___С