"САБР" Кўп қийналдим, қайта одам бўлгунимча, Бу кунларни унутмайман ўлгунимча, Беш йил утди кўзим очиб юмгунимча, Сабр қилдим, топганим шу сабр бўлди. Қаро этди кўнгил деган хонамни дард, Қаро этди кўзларимга оламни гард, Тўшакларга михлаб қўйди онамни дард, Сабр қилдим, топганим шу сабр бўлди. Тақдирнинг шум алдовига кўнмадим хеч, Дарё булиб оқавердим, тинмадим хеч, Эгиб кўрди, букиб кўрди, синмадим хеч, Сабр қилдим, топганим шу сабр бўлди. Бош кўргайдир пешонага боққанини, Ёпиб бўлмас тақдир этак қоққанини, Ким кўрибди кўзимдан ёш ооққанини, Сабр қилдим, топганим шу сабр бўлди.