Қўйинг керак эмас ортиқча меҳр,
Шунчаки ҳол сўранг, қилинг қўнғироқ.
Керакмас ачиниш, керакмас мақтов,
Сиз менга дўст бўлинг, дўстдан яхшироқ.
Қўйинг керак эмас бунча эътибор,
Саломлар аликсиз қолмаса бўлди.
Шунчаки кўнглимга қаранг озгина,
Ëлғондан юраклар толмаса бўлди.
Қўйинг керак эмас ниқобли юзлар,
Олдимда зўрсан деб ортимдан сотманг.
Боримга ёр бўлиб шамдайин эриб,
Йўгимда юз буриб тош бўлиб қотманг.
Қўйинг керак эмас, қалбаки қадр,
Қалбингиз тўридан умид қилмадим.
Балки бу соддалик, балки бу кибр,
Менга шу туғридек, яна билмадим.
Қўйинг керак эмас ортиқча меҳр,
Шунчаки ҳол сўранг, қилинг қўнғироқ.
Kеракмас ачиниш, керакмас мақтов,
Сиз менга дўст бўлинг, дўстдан