БУЙРУҚ БЎЛДИ ЮҚОРИДАН!
"Халқимиз кундан-кун бойир-
Деган гапинг лофга доир"!
-Нетай дейди маддоҳ шоир,
Буйруқ бўлди юқоридан!
"Хукуматдан хамма рози"
Дея алдама эй този!
Нима қилай дейди қози,
Буйруқ бўлди юқоридан!
Ойнаи жаҳонда алла:
"Ушбу йил мўл бўлди ғалла!"
Мадҳ тарозу босар палла,
Буйруқ бўлди юқоридан!
Чиноримиз кесиб дерлар,
Жигаримиз эзиб дерлар.
Ожизмизда сезиб дерлар,
Буйруқ бўлди юқоридан!
Бева додин тингларди ким?
Дўқ-пўписа: Оғзинг юм, жим!
Уйин буздириб дер хоким,
Буйруқ бўлди юқоридан!
Она дер: Кўнглим ғашлатманг,
Ўғлим зиндонга ташлатманг.
Миршаб айтур: Холингиз танг,
Буйруқ бўлди юқоридан!
Мамлакатни босди қашшоқ,
Тиланган кўп хатто ушоқ.
Лек тўқмиз деб куйлар машшо