Кутдим...
Келмадингиз...
Йиғладим дилхун,
Хазонларга юзим босиб, ўксини-иб.
Ноламдан ороми тилкаланган тун
Бошимни силади маҳзун хўрсиниб.
Ҳар битта баргида минг сарғайиб жон,
Мана, қаршиладим хазонрўй кузни.
Юрагим япроғи шитирлар ҳамон:
Севаман, азизим...
Севаман сизни!..
Руҳим чўққисидан қулаб тушди шаън,
Пасткаш ҳижронларга чўкиб қолдим тиз.
Бағри муз, тўнгиган осмон бўлдим ман,
Офтобим! Булутлар кўпми – келмайсиз...
Боримни ишқ деган сўзга алмашдим,
Юз ошиқни битта сизга алмашдим.
Мен ета олмаган кўкламлардасиз,
Сизни ҳам, ишқни ҳам... кузга алмашдим...
Дунёда ҳукмрон фақат сариқ ранг,
Куз дилимга қоқар ғуссаларини.
Энди гул юзгамас,
хазонга йўлланг
севгининг торт