Белларидан қуввати кетган...
Хассасига таяниб қолган,
Меҳр билан сизни кўп кутган,
Отангизни бир эслаб қўйинг...!
Тунлари ухламай тонгга улаган...
Оқ сут бериб бошингиз силаган,
Дойим сизни Дуолар қилган...
Онангизни бир эслаб қўйинг...!
Ота - она омонат билинг...
Борлигида қадрига етинг,
Устун бўлмас хеч бир одамзот.
Шуларниям бир эслаб кқўйинг...!
Ўзи емай едирган шулар...
Ўзи киймай кийдирган шулар,
Нон - ошингизга зор эмас улар...
Бор чоғида бир эслаб қўйинг...!
Сиз туғилгач ақиқа қилган,
Жуфтингизга оталик қилган,
Келиним эмас ўз қизим деган,
Отангизни бир эслаб қўйинг...!
Наверасин меҳрига тўя олмаган...
Фарзандининг йулин пойлаган,
Болам сени соғиндим деган...
Онангизни бир эслаб қўйинг...!
Отангизни бир эслаб қўйинг...!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев