Чиройли кизларда вафо йук дерлар,
Караб куйишса хам, сезгим келмайди.
Кимни севса севар уша гузаллар,
Чиройли кизларни севгим келмайди.
Бир бора севганман, безиб булганман,
Яна севиб,куйиб безгим келмайди.
Бир куни бошимга бало булар деб,
Чиройли кизларни севгим келмайди.
Чиройли киз билан севишиб колган,
Йигитнинг кунглини бузгим келмайди.
Хавас киламан-у,уша йигитга,
Чиройли кизларни севгим келмайди.
Ё, Тангрим кудрати дейман-у, гохо,
Улардан кузимни узгим келмайди.
Аммо уз билганим узимга раво,
Чиройли кизларни севгим келмайди.
Узимнинг фикримдан узим куркаман,
Аламли шеъримни чузгим келмайди.
Факат бир бевафо гузал кизни деб,
Чиройли кизларни севгим келмайди.