Рўмолни бозорда сотмай қўйишди, Излайман совғага зарур кезлари. Ё балки нархими шунчалик ошди? Нега ўрамай қўйди ўзбек қизлари? Катталар ҳурматин айтмайин майли, Ерга қарашни ҳам билмас кўзлари Сақичин эринмай чайнайди кулиб, Қаёққа кетяпти ўзбек қизлари? Қаерда юрмасин хаёлда сериал, “Упа-элик, кийим....”- шудир сўзлари. Билимга, зиёга хаттогина сал, Қизиқмай қўйишди ўзбек қизлари. Терс жавоб қайтарар, нени сўрсангиз, Уятдан қизармас гулгун юзлари. Тарбия сўзидан йўқ бирон бир из, Шаддодроқ чиқдими ўзбек қизлари? Саҳарлар қўймайди ўсма қошига, Ҳовлидан келмайди райҳон ислари. Сўзлари мос эмас асло ёшига, Мозийни эсламас ўзбек қизлари. Балки танқидларим , ранжитди бироз, Ҳурмат этгум, албат