Мусофир юртларда кезарман сарсон, Ёлғизлик дилимни этади вайрон. Соғинчда яшамоқ ўлимдан ёмон, Онажоним сизни жуда соғиндим! Нотавон бойларга мисли қул бўлдим, Ғурбатда очилмай сўлган гул бўлдим. Ҳижрон оташида куйиб кул бўлдим, Онажоним сизни жуда соғиндим! Тоғлардан янграган дардли ноламан, Соғинчдан эзилган дили пораман. Нетайки шундайин бахтсиз боламан, Онажоним сизни жуда соғиндим! Ёвузлар чорласа ҳеч боргим келмас, Сўзларин тиғидан дил ёргим келмас. Тушимга кирсангиз уйғонгим келмас, Онажоним сизни жуда соғиндим! Ҳаёт синовидан ўтиб яшайман, Дардимни ичимга ютиб яшайман. Эртанги дийдорни кутиб яшайман, Онажоним сизни жуда соғиндим!!