Тасодифан учрашиш мумкин, Тасодифан ажрашиш мумкин, Тасодифан ҳар не бўлса ҳам, Тасодифан севиб бўлмайди. Ҳеч иложи топилмаганда, Бахт келади кутилмаганда, Ҳеч бир орзу руй бермас эди, Тақдирингга битилмаганда. Тасодифан туғилиш мумкин, Яшаш мумкин, ё ўлиш мумкин, Эслаш ёки унутиш мумкин, Тасодифан севиб бўлмайди. Ҳиндистонда бир тўйни кўрдик, Келин Испан, куёв Хитойлик, Самарқандда фарзанд кўришди, Демак, бола Ўзбекистонлик. Тасодифан бошланар уруш, Офат келар ёки қирилиш, Сиёсатда бўлар бурилиш, Тасодифан севиб бўлмайди. Чойхонада бир чолни кўрдим, Дейди мен уч асрдан ўтдим, Севганмисиз отахон дедим, Кампиримни севганман дейди, Айтиб юрма ўзи билмайди. Ҳар ким муҳаб