Илтимос, топишинг менга бир маскан,
Ёрдам беринг, топай кимсасиз гўша,
Ҳеч кимсиз яшашга имкон бормикан,
Вой дод, тўйиб кетдим, шовқиндан ўша.
Воҳ, қайда бўлса ҳам мен унга борай,
У ерда фақат мен, ҳа мен дод солай ...
Хат ёзинг, жар солинг қани ўша жой?
Ҳатто шамоллар ҳам эсмасин унда,
Ернинг остидами, ё осмон, ё ой?
Ё мангу ёруғлик, ё зулмат, тунда.
Воҳ, қайда бўлса ҳам мен излаб топай,
У ерда ўкириб, йиғлаб дод солай ...
Биламан биласиз сиз, у қаерда,
Лек менга айтмайсиз қизғониб мендан.
Мен билсам, унда сиз йиғлайсиз қайда,
Қандай қутиласиз армон қонидан.
Воҳ, жойингиз керакмас, мен ёлғиз бўлай,
Тўйгунча, ўлгунча роса дод солай ...
Кетинг, яқинлашманг, еманг раҳми