Қабрдан келган нидо ... Бугун ҳасратдаман, изтиробдаман, Қабримда на бўй бор, на бордир эни. Ягона ўтинчим сўрайман Сендан – Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени! Умримни совурдим ел-шамолларга, Берилдим сафсата, хом хаёлларга, Бугун юзим тутдим минг заволларга, Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени! Кўзимни яратдинг, лекин кўрмадим, Ҳақ йўлни эшитиб, унда юрмадим, Умрим бўйи ухлаб, асло турмадим, Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени! Бугун ҳаётимнинг зиёси сўнмиш, Қоп-қора қарғалар қабримга қўнмиш, Танимни юлажак тиконлар унмиш, Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени! Тақвони эгнимга қилайин либос, Барча гуноҳлардан бўлайин халос, Ягона ўтинчим –Сендан, илтимос, Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени! Не йўқот