Бир куни тулки дарё қирғоғида турган туядан сўради: “Дарё сувининг чуқурлиги қанча экан?” Туя жавоб берди: “Тиззагача экан”. Тулки дарёга тушди. Тушиши биланоқ сувга чўка бошлади. Чунки, сув уни бутунлай кўмиб қўйган эди. Кўп машаққат чекиб бошини сувдан чиқарди ва зўрға дарёнинг ўртасидаги катта ҳарсанг тошга чиқиб олди. Бироз ҳансираши босилгач, туяга қарата ғазаб билан: “Сен менга сувнинг чуқурлиги тиззагача демаганмидинг?!” дея бақирди. Туя бунга жавобан: “Тўғри, шундай дедим. Тиззамгача етади-да” деди. Туя билан тулкининг бўйи орасида фарқ бор, албатта. Сиз ҳам ҳаётингиздаги бирор иш юзасидан бировдан маслаҳат сўраётганингизда у сизга ўзига фойдаси теккан ва ўзи тажриба қилиб кўрган до