Собит деган солиҳ йигит таҳорат олаётганида ариқда бир қизил олма оқиб келади. Олмани олиб, ярмини ейди ва шу пайт хаёлидан: "Эгасининг розилигини олмасдан нега едим?" - деган адолатли фикр кечади. Шу ниятда олма оқиб чиққан боққа киради ва боғбонга бўлиб ўтган воқеани баён қилади. - Олмамизни ижозатсиз еганингнинг жазоси шуки, - дейди боғбон унинг диёнатли одам эканини билиб, - тили, кўзи, оёқ-қўли йўқ бир қизимиз бор - шуни никоҳингга оласан. Собит ноилож рози бўлади. Тўйдан кейин гўшангага кириб кўрсаки, келин бўлмишнинг ҳусну малоҳатда тенги йўқ! Қочиб ҳовлига чиқади. - Бу менга ваъда қилинган қиз эмас-ку? - Нега энди? - изоҳ беради қизнинг отаси. - Бу - ўша қиз. Ти