Рухсорингиз тилайман, Ширинмисиз, Лайлими? Рухсатингиз сўрайман, Сизни севсам майлими? Майлими кўнгил берсам, Ёри жонингиз бўлсам, Бир умр сизни десам, Сизни севсам майлими? Қалбингиз кўзин беринг, Юракнинг сўзин билинг, Бир бора изм беринг, Сизни севсам майлими? Кумушмисиз, Раъноми, Гўзалликда танхоми, Ҳаётимга маъноми, Сизни севсам майлими? Мен ақлли боламан, Сизни бахтли қиламан, Аввал сўраб севаман, Сизни севсам майлими? Илхомда муҳаббат бор, Юрагида тоқат бор, Келинг, унга бўлинг ёр, Сизни севсам майлими? Рухсорингиз тилайман, Ширинмисиз, Лайлими? Рухсатингиз сўрайман, Сизни севсам майлими?