Давлат сўра Худодан, Давлат беради бир кун, Омад сўра Худодан, Омад беради бир кун. Топилмай паноҳларинг, Кўпайса гуноҳларинг, Шавқат сўра Худодан, Жаннат беради бир кун. Кунларинг ўтмай қолса, Яшагинг келмай қолса, Мақсад сўра Худодан Қисмат беради бир кун. Бошинг чиқмай кулфатдан, Чарчасанг ҳар иллатдан, Ният сўра Худодан, Неъмат беради бир кун. Отни эгарламоққа, Чўққилардан ўзмоққа, Ҳикмат сўра Худодан, Фурсат беради бир кун. Кераксиз пул тилладан, Юракдаги ўт афзал, Бир дард сўра Худодан, Журъат беради бир кун.