...... ДЕДИЛАР.....
Сени менга ёмон дедилар,
Муҳаббати гумон дедилар.
Шу ёмоним меники, дедим,
Муштдек жоним сеники, дедим !
Сени менга қайғу дедилар,
Бу ўткинчи туйғу дедилар.
Хеч бирига қулоқ солмадим,
Кутавердим, асло толмадим !
Кўрсатдилар қўлларин ўқлаб,
Миш-мишлар ҳам келдилар йўқлаб.
Кўзларимни юмдим барига,
Ғийбатларни сурдим нарига !
Йиллар ўйга солиб кетдилар,
Гул умримни олиб кетдилар.
Умрим учун афсус, демадим,
Энди жоним холсиз демадим !
Телба, дея хандон отдилар,
Ғамга тўла қалбим сотдилар.
Майли, дея инсоф тиладим,
Сенга бўлган ишққа қуладим !
Бир кун келиб мени билдилар,
Сабри метин, "қойил" дедилар.
Аммо сенсиз сўниб бўлгандим,
Тирик туриб, ўлиб бўлгандим !!!
Сени менг