Зино огирми ёки гийбат.? Кўпчилик зинонинг ёмонлигини яхши билади, аммо ғийбатнинг қанчалик ёмон ва оғир гуноҳ эканлигига парво қилмайди. Ҳолбуки ғийбатнинг гуноҳини ҳам зинодан паст санаб бўлмайди. Ҳофиз Абу Яъло Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир йигит келиб: - Эй Аллоҳнинг Расули! Мен зино қилиб қўйдим, – деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам юз ўгириб олдилар. У яна тўрт марта ўша сўзини такрорлади. Бешинчи марта айтганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: - Зино қилдингми? – деб сўрадилар. - Ҳа, – деди у. - Зинонинг нима эканини билурмисан? – сўрадилар саллаллоҳу алайҳи ва саллам. - Ҳа. Эркак киши ўз аёл