Ярим кечаси бир эркак маст ҳолда уйига қайтаётиб кўчадан бир мушукни ушлаб қўйнига солиб олибди. Эшикни таққиллатса хотини очибди. Эр: — Танишиб қўй, бу маймун жунглидан келиб қолган. Хотини кулиб: — Вой, қанақасига маймун бўлади, бу оддий мушук-ку. — Сен аралашма, мен мушук билан гаплашяпман.