1. РАМАЗОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ Маълумки, Рамазон ойи бошқа ойларда бўлмаган улуғ фазилатлари ва қатор хусусиятлари билан ажралиб туради. Қуйида уларнинг баъзиларини санаб ўтамиз: 1. Рамазон шундай қадрли ва ғанимат ойки, унда тутилган рўзанинг савобини бевосита Аллоҳ таолонинг Ўзи беради, унда қилинган умра савоби ҳаж савобига тенгдир. 2. Бу ойда мўмин бандаларнинг кичкина гуноҳлари ўз-ўзидан кечириб юборилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Агар катта гуноҳлардан сақланиб юрилса, беш вақт намоз, жума намози ўзи