МУҲАББАТ
Қайдадир ногаҳон туташ тақдирлар,
Қайдадир паришон оташ тақдирлар.
Ҳаловат бегона, ором бегона...
Оҳ, унинг номини муҳаббат, дерлар.
Кўнгиллар бўрони, қалблар бўрони,
Дарё чорлайверар Тоҳир – Зуҳрони...
Шунча ҳам суярму Мажнун саҳрони,
Оҳ, унинг номини муҳаббат, дерлар!
Жон талаб қилса-да юрарлар унга,
Тавба-ей, таъзимда турарлар унга.
Била туриб кўнгил берарлар унга...
Оҳ, унинг номини муҳаббат, дерлар!
Умрбод ғам, армон дегич дўсти бор,
Висол мағлуб мудом, ҳижрон устивор.
Ҳақиқий ошиқда мангу қасди бор,
Оҳ, унинг номини муҳаббат, дерлар!
Суяди шоирнинг ўтлуғ қаламин,
Усиз яшолмайди бу кўҳна замин.
Одам жаннатларда татиган таъмин,
Оҳ, унинг номини муҳаббат,