Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дарҳақиқат, ходимларингиз - биродарларингиздир. Аллоҳ уларни сизларнинг қўл остингизда қилиб қўйди. Кимнинг биродари унинг қўли остида бўлса, унга ўзи еган нарсадан едирсин, ўзи кийган нарсадан кийдирсин, уларга оғир келадиган ишларни юкламанглар, агар оғир келадиган ишларни юкласангиз, уларга ёрдам қилинглар!» (Муттафақун алайҳ).
Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мўминни мунофиқдан ҳимоя қилса, Аллоҳ қиёмат куни бир фариштани юбориб, унинг гўштини жаҳаннам ўтидан ҳимоя қилади. Ким бир мусулмонни бир нарса ила уни шарманда қилиш учун айбласа, Аллоҳ уни жаҳаннам кўприги устида то у гапидан қайтгунча ушлаб туради», дедилар». (Абу Довуд ривоят қилган)