Ўғри банкдаги барчага бақирди: “Қимирламанг. Пул давлатники. Жон эса сизники”.
Банкдаги барча одам жимгина ерга ётиб олди. Бунга “Фикрни чалғитувчи усул” дейилади. Одатий фикрлардан чалғитиш.
Бир аёл бориб столнинг устига ётиб олди, шунда ўғри унга бақирди: “Уят-е! Бу ерга ўғрилик учун келдик. Ишрат учун эмас!” Бунга “Моҳирлик” дейилади. Фақат қойиллатиб қиладиган ишингизнигина бажаришга қасд қилинг!
Банк ўғрилари уйга қайтишганда, кичик ўғри катта ўғридан сўради: “Ака, қанча ўғрилаганимизни бир санамаймизми?”
Катта ўғри ёқтирмай жавоб берди: “Аҳмоқ. Шунча пулни қачон санаб бўламиз? Кечроқ телевизорда қанча ўғрилаганимизни ўзлари айтишади”. Бунга “Тажриба” дейилади.