Мен ёшлигимдан уйга кеч қайтишга одатлангандим, қўпол қилиб айтганда кўча дайдиси эдим. Бундан онам ҳафа эдилар. Бу ишим онамга ёқмас эди. Ҳолат шундай давом этаверганидан кейин онам ҳар куни уйимизни ошхонасида турган музлатгич эшигига бир парча қоғоз ёпиштириб қўядиган бўлдилар. У қоғозда овқат, нон ва бошқа нарсаларни жойини, менга осон бўлиши учун ёзиб қўярдилар. Кунлар ўтиб онамни эслатма қоғозлари ривожланиб борди. Унда энди баъзи талаб, илтимослар ва кийимимни кир бўлганларини кир ювадиган машинага қўйишим, муҳим ишлар вақти ва бошқа нарсалар ёзиларди.
Афсус йигитчалик давримнинг кўп қисми шундай ўтди. Бир кеча жуда кеч қолдим, онамни рисоласи одатдагидек музлатгич