Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ.
Азиз бродарлар ва муҳтарама опа сингиллар! Барчангизни фитр байрамингиз билан табриклайман. Роббимиз барча қилган солиҳ амалларимизни тоъат ибодатларимизни қабул этсин! Бизни шундай кунларга етказган, бу улуғ ибодатни бизларга муяссар, осон айлаган, ва бизларни тўғри йўлига, ислом Динига ҳидоят қилган Роббимизга ҳамду санолар бўлсин. Ва Аллоҳ, бутун Оламга раҳмат қилиб юборган сўнги Пайғамбари Муҳаммад ﷺ га дуруду салавотлар ва саломлар, Унга ва Аҳли байтига ва Асҳобларига ва Уларга то қиёмат яхшиликда эргашганларга бўлсин.
Аллоҳдан мағфират сўраймиз! Исёнкор нафсимизга ва барча Муъмину-Муъминаларга, Роббим биздан аввал иймон ила ўтган