Кимлигимни билмайди хеч ким, Билсаларда айтмайдилар жим, Гохо кулиб тўкилса ёшим, Имон учун яшайвераман. Севолмайман энди ўзгани, Бир севгандим йиғлатди мани, Соф мухаббат сен қайда? Қани? Хижрон учун яшайвераман. Садоқатли дўст бўлиб келдим, Ярим дилни хамдардим билдим, Доим кулиб камтар хам бўлдим, Гумон учун яшайвераман. Юрагим зор хижрона тўлган, Дўст эмасдир устимдан кулган, Мен учунким қадрдон бўлган, Инсон учун яшайвераман.