Абу Аббос Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а) ривоят қилади: Мен бир куни Росулуллоҳ (с.а.в)нинг орқаларида эдим, менга бундай деб қолдилар: «Эй йигит, мен сизга бир неча сўзни ўргатай: Аллоҳни ёдда сақланг, У сизни сақлайди, Аллоҳни ёдда сақланг, Уни қаршингизда топасиз, қачон сўрансангиз Аллоҳдан сўранинг, қачон ёрдам талаб қилсангиз Аллоҳдан ёрдам талаб қилинг, билингки, бу Уммат сизга бирор наф келтирмоқ истаса, Аллоҳ тақдирингизга ёзганидан бошқа ҳеч қандай наф келтиролмайди, сизга зарар етказишга ҳаммалари тўпланса ҳам, Аллоҳ тақдирингизга ёзганидан бошқа ҳеч қандай зарар келтиролмайди, қаламлар кўтарилди, саҳифалар қуриди» (Имом Термизий ўзининг «Жоме»ида ривоят қилган ва ҳасан саҳиҳ ҳадис, дега