“Исломий Уйғониш”. Адам МЕЦ
Шанба, 12 Июл 2014 02:06
Швейцариялик олим Адам Мецнинг (1869—1917 йиллар) “Исломий Уйғониш" асари ҳижрий III-IV (милодий IХ-Х) асрларда Араб халифотининг тарихи ва маданиятига бағишланган. Муаллиф мазкур даврга оид юзлаб манбапарни ўрганиб чикиб, улардан ўша замонларни тарихий-маданий жиҳатдан таърифлаш имконини берувчи жаъмики маълумотларни ажратиб-саралаб олган ва шу тариқа ушбу асрларда Араблар салтанатининг маънавий-маърифий тараққиётини минглаб далиллар воситасида намоён этадиган шундай бир мажмуа яратганки, ундан кейин ижод қилган барча шарқшунос олимлар унда келтирилган тарихий далиллардан бирон-бир даражада фойдаланишган.
Гул экмасанг тош ҳам экма биродарим. Бу дунёда ҳамма мехмон, кўнгли ярим. Бор ҳақиқат, ёлғони йўқ айтганларим. Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор. Туғилдингми демак бир кун ўлмоғинг бор.
Кимдир келиб қозонинга эт солмагай. Ризқи бутун саҳрода ҳам оч қолмагай. Фақат Аллоҳ, ўзгаси ҳеч жон олмагай. Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор. Гулладингми бир кун хазон, сўлмоғинг бор.
Бу дунёнинг бойликлари сароб билсанг. Жаннат сенга бағрин очар савоб қилсанг. Бил нодонсан чин дунёнгни хароб қилсанг. Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор. Оловмисан, қанча ёнма сўнмоғинг бор.
Отанг кетди, онанг кетди қолиб бўлмас. Ҳар кишини кўнглин бирдек олиб бўлмас. Бу дунёга