Бой боласи гапирсин.
Отасининг пулига,
Давр сурсин, гупирсин.
Чорланг давра тўрига,
Бой боласи гапирсин.
Фахш ботқоқ йўлида,
Кайф-у сафо зўрида,
Шайтон суви қўлида,
Бой боласи гапирсин.
Ресторанни сотволиб,
Беш юз грам отволиб,
Менга деса ётволиб,
Бой боласи гапирсин.
Таг-у зоти мухтарам,
Юзсиз,маккор, муттахам,
Оғзи қийшиқ бўлса ҳам,
Бой боласи гапирсин.
Журналистлар келинглар,
Ўраб машхур қилинглар,
Микрафонни беринглар,
Бой боласи гапирсин.
Чўнтагида пули бор,
Лайчаси бор қули бор,
Ўн беш қарич тили бор,
Бой боласи гапирсин.
Фалончининг ўғли бу,
Жаа обрўли инсон у,
Машинаси ҳаммерку,
Бой боласи гапирсин.
Жаннат йўли тўсилган,
Мискин тили қисилган,
Баланд дор