Барча ишлар селфи қилиняпти. Ибодат қилиш, овқатланиш, соқол қўйиш, соқол олиш, оиласи билан ўтириш, улфатлар билан ўтириш, бозорда юриш, аэропортда юриш, пахта даласида юриш...
Риёдан, манманликдан эҳтиёт бўлайлик. Камбағал, оиласиз, тирикчиликдан ортиб улфатлари билан кўришолмайдиган, пул орттириб ошхона, кафеларга боролмайдиган, сафарга боролмаётгани учун аэропортни ҳам кўрмаган кишиларнинг қалбига озор бериб қўймайлик.