_Юрагида шамчироғи йўқ,
__ Ишонгани боғу роғи йўқ,
___ Суянайин деса, тоғи йўқ
____ Онасини бериб қўйганлар.
_ Чўкиб қолар баланд бўйлари,
__ Кўз ёишсиз ўтмас тўйлари,
___ Ҳувиллаб қолади уйлари,
____ Онасини бериб қўйганлар.
_ Хуморлари тутган паллада,
__ Зўрға турар жони танада,
___ Йиғлаб юрар пана-панада,
____ Онасини бериб қўйганлар
_ Ғам юзига иниб кетади,
__ «Она десанг, тиниб кетади.
___ Бир зарб билан синиб кетади,
____ Онасини бериб қўйганлар.
_ Илинади ошу нонини,
__ Бир кўришга берар жонини,
___ Ҳидлаб юрар тўн, рўмолини,
____ Онасини бериб қўйганлар.
_ Ўлмайдилар оналар атай
__ Қисматимиз шу экан нетай
___ Сизни қандай қилиб юпатай
____ Онасини бериб қўйганлар...