Шим кийишиб бунча таранг, Юрибсизлар аранг, аранг. Кимга ўхшаб қолибсизлар,Вой, ойнагаям бир қаранг. Жуда торку шимингиз-а? Уятмасми, жимингиз-а!Отангизни аврабсизлар,"Шим иссиқ”деб, жоврабсизлар. Рухсат олгач кенг шимга, Хўп торини ҳоҳлабсизлар.Қорин, елка яланғоч, Булар яна нимаси? Киндикка темир тақиб, "Пирсинг” дейсиз чамаси.Киндик очса Овропада, Сабаб қуёш, намлигидан. Осиёда тақлид қилар,Қизлар ақли камлигидан