Агар кетар бўлсанг ортингга қайтма,
Тақдир юрагингга бахт куйин солсин.
Фақат мен ҳақимда ҳеч кимга айтма,
Юзингдан ўпганим сир бўлиб қолсин.
Гарчи кетсанг мендан шодлик йироқлар,
Гарчи юрак ҳар кун сени сўроқлар.
Фурсат етиб ҳатто чўкаркан тоғлар,
Кет, майли тоғ кўксим қир бўлиб қолсин.
Боқ гулим, бу дунё азалдан бир кам,
Кимгадир қор етмас, кимга ёмғир кам,
Ошиқлар кўкдадир, уларга ер кам,
Энди осмон қадрим ер бўлиб қолсин.
Севгилим, пок севгим ор бўлсин сенга,
Армонли кечалар зор бўлсин сенга.
Қаерда бўлма бахт ёр бўлсин сенга,
Менга эса соғинч пир бўлиб қолсин.
Биламан, ўтмишда қолган у дамлар,
Кўзимга ёш бўлиб тўлган у дамлар,
Қачондир биз бахтли бўлган у дамл