ФАҚАТ…
Кўксим кул бўлмоқда куйганим сари,
Эсласам,
эзилиб кетади дилим.
Шафқатсиз денг мени, юзсиз денг, майли,
Фақат севмайди деб айбламанг, гулим.
Кўнгил
кўргуликка харидор экан,
Измимда йўқ ахир заррача имкон.
Нима қилай елиб-ёнганим билан
Шу рангпар қўлларга арзимаса жон.
Қарийман лаҳзалар ўтгани сари,
Чўчийди қимирлаб қўймоққа тилим.
Журъатсиз денг мени, тилсиз денг, майли,
Фақат севмайди деб ўйламанг, гулим.
Ишонинг, бепарво яшолмам мен ҳам,
Хавотирим эса қисмат дастидан;
Асрай оларманми
дея қўрқаман
Сизни ёт нигоҳлар исканжасидан.
Мабодо тескари айланса фалак,
Севгимиз бандидан сўкилмайдими?
Кўксингизни ўртаб турган шу юрак
Бир ғирром қарашдан