Бир сен эмас, ё бир мен эмас
Ишқ майини ичмоқни ҳавас
Қилган, ичиб бўлган шўху маст,
Сўнг тахири чиққач, деган «бас»,
Бир сен эмас, ё бир мен эмас. Суюмлидир қизлар бари бир —
Тош қалбларни ёққан, ийдирган,
Гарчанд кўпни суйган, суйдирган,
Кимларнидир доғда куйдирган —
Суюмлидир қизлар бари бир. Йигитда ҳам эмас ҳамма айб,
Шўх нигоҳлар тузоқ солган дам.
Сирли бахтдан кўзда шавқу нам,
Пайти келиб 6у бахт бўлса кам,
Йигитда ҳам эмас ҳамма айб. Ишқ ҳақида оҳ-воҳ қилма, бас,
Севган бир сен, ё бир мен эмас...